Жаҳон чемпионати—2014 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Португалия–Гана учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда Португалия Ганани мағлуб этса-да, плей-офф босқичига чиқа олмади, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Бу гуруҳда кўпчиликнинг эътибори Португалиянинг ўйинига қаратилган эди. Аммо Боенинг автоголи ва Роналдунинг голи португалияликларнинг келаси босқичга чиқишлари учун етмади.
Португалия гуруҳда учинчи, Гана мос равишда гуруҳда энг сўнгги поғонани эгаллади.
ЖЧ—2014 G гуруҳи 3-тур
Португалия–Гана 2:1 (1:0)Голлар: 1:0 – 30, автогол Бое, 1:1 – 57 Гян, 2:1 – 80 Роналду.Португалия – Бету (Эдуарду, 89), Перейра (Варела, 61), Алвеш, Пепе, Велозу, Карвалю, Моутиню, Аморим, Нани, Эдер (Виейриня, 69), Роналду.Гана – Дауда, Аффул, Менса, Бое, Асамоа, Рабиу (Аккуа, 76), Агеманг-Баду, Ацу, А. Айю (Вакасо, 82), Уорис (Ж. Айю, 71), Гян.Огоҳлантиришлар: Аффул (39), Уорис (55), Дж. Айю (78).
Изоҳ (0)