Жаҳон чемпионати мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Германия ҳамда Гана термалари ўртасидаги учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилиб, дуранг кўринишида якунланди, дея хабар бермоқда Uff.uz.
Жамоалар биринчи бўлимда ҳисобни очмади. Иккинчи бўлимда, аниқроғи, 51-дақиқада Геце гол уриб жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас, Андре Айю ҳисобни тенглаштирди.
Асамоа Гян иккинчи голни уриб, Ганани олдинга олиб чиққанда, ҳаммаси томондек туюлган эди. Аммо, Германия афсонаси Мирослав Клозе дарвозани ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Изоҳ (0)