Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

МТV’нинг саъй-ҳаракатлари туфайли 2007 йилда содир бўлган, Nokia компанияси билан боғлиқ қизиқ воқеа фош қилинди. Ўшанда фирибгарлар компаниядан товламачилик йўли билан бир неча миллион евро ундиришган. Бу ҳақда Mail.ru хабар берди.

Фото: mail.ru

Фото: mail.ru

Қайд этилишича, фирибгар (ёки фирибгарлар тўдаси) қандайдир йўл билан дастурлар ёзиш учун қўлланиладиган Symbian операцион тизими шифрлаш калитини қўлга киритадилар. Маълумот бир неча килобайтни ташкил қилса-да, унинг қиймати тенгсиз эди. Фирибгарлар ушбу калит билан ўша даврдаги энг оммабоп операцион тизим учун зарарли дастурларни ишлаб чиқиши ва уни  тарқатиши мумкин эди.

Фирибгарлар бу маълумотларни тарқатмаслик учун Nokia компаниясидан бир неча миллион евро талаб қилишган.

Nokia’нинг ҳуқуқ-тартибот ходимларига ёрдам сўраб қилган мурожаати фойда бермаган. Финляндиянинг Тампер шаҳрида айирбошлаш операцияси бўлиб ўтади, бироқ фирибгарлар полиция кузатувидан усталик билан қутулиб қолишади. Уларга ҳозирга қадар қидирув эълон қилинган.

Фирибгарлар ўз сўзларида турдилар ва маълумотни тарқатмадилар. Шунга қарамай, бу Symbian операцион тизимини қутқариб қола олмади. Бир неча йилдан сўнг ушбу операцион тизим Android ва iOS’ларнинг рақобатига дош бера олмай, бозорни тарк этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)