LG Electronics ўта юқори аниқликдаги 55UB850V 3D телевизорлари қаторини ишлаб чиқарди. Унинг таркибига диагоналлари 49 ва 55 дюймли иккита модел кирган. Уларнинг иккаласи ҳам инновацион WebOS тизимига эга, деб хабар бермоқда компания матбуот маркази.
Горизонтал бўйича 178 градусли кўриш бурчаги туфайли 3D видеони телевизор экрани қаршисига айнан тик ўтириб кўриш шарт эмас. СД ўлчамдаги оддий каналлар ҳам дисплей пикселларининг юқори зичлиги ва UltraHD ResolutionUpscaler технологияси туфайли жозибадорликка эга бўлади.
Шунингдек, телевизор функциялари қаторида одатий 2Д видеонинг бир зумда 3D видеога айланишини қайд этиш мумкин. Албатта, ундан айнан уч ўлчовли тасвир чиқмайди, аммо шундай бўлганда ҳам манзаралар 3D'нинг айрим белгиларини ўзида ифода этади, хусусан, предметлар йириклашиб, ҳаракатлар янада чаққон ва жонли чиқади.
Янги WebOS туфайли энди биринчи бор телевизорни ёққанда у билан танишув ўзига хос интерактив ўйин тусини олади, бунда бош қаҳрамон – анимациялашган қушча BeanBird фойдаланувчига барча параметрларни тўлиқ созлаб олишга ёрдам беради. Шунингдек, LG55УБ850Въда MagicRemote – масофадан бошқарув пульти ҳам мавжуд.
Таянч тиллар рўйхатида ўзбек тили ҳам бор. Уни дастлаб телевизор параметрларини созлаш пайтида танлаб олиш мумкин.
LG 55УБ850В телевизорлари энг замонавий ва керакли интерфейслар: Этҳернет, Wi-Fi (Диреcт), IntelWiDi, Miracast ва USB билан таъминланган, DivXPlus HD, MKV, TS, AVI, MP4, MP3, WMV, WMA, AAC i DTS форматларини бирон бир қийинчиликсиз ўқийди, USB порт теледастурларни флешкага ёзиб олиш имконини беради.
Реклама асосида. Матн: LG
Шунингдек, LG ҳақидаги янгиликларни компаниянинг Facebook, «Одноклассники» ижтимоий тармоқлари ҳамда YouTube, Mover ва MyTube сайтларидаги саҳифаларидан билишингиз мумкин.
Изоҳ (0)