Уругвай терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи турида Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди, деб хабар берди Uff.uz.
Бу Жанубий Америка шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоанинг 1966 йилдан буён илк бора Европа вакилини мағлуб этиши эди. Уругвай охирги марта 48 йил муқаддам Англияда ўтган жаҳон чемпионатида Францияни мағлубиятга учратган эди.
Шундан буён Уругвай терма жамоаси Европа терма жамоалари билан умумий ҳисобда 15 бора тўқнаш келиб, тўққиз марта мағлубиятга учраб, олти учрашувда дуранг қайд этган. Оскар Табарес шогирдлари 2010 йилда ҳам Нидерландия (ярим финал) ва Германия терма жамоаларидан (учинчи ўрин учун) мағлубиятга учраган эди.
Изоҳ (0)