Буюк Британиянинг Истбурн шаҳрида кечаётган теннис бўйича Aegon International халқаро турнирида чорак финал учрашувлари давом этмоқда. Бу ҳақда «Olamsport» хабар беради.
Аввалроқ, ушбу турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам иштирок этмоқда, дея хабар берилган эди. Ўзбекистонлик теннис устаси илк даврада қозоғистонлик Михаил Кукушкинни 7:6, 6:7, 6:3, иккинчи босқичда испаниялик Гильермо Гарсия-Лопесни 6:2, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Денис Истомин чорак финал ўйинини ҳам муваффақиятли якунлади. Денис франциялик Эдуард Рожер-Васселинга қарши кортга чиқиб, 7:6, 6:2 ҳисобида зафар қучди ва ярим финалга йўлланма олди.
Денис финал остонасида яна бир француз ракетка устаси Ришар Гаске билан ҳисоб-китоб қилади. Гаске дунё рейтингида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)