Форс кўрфазида турган George Bush авиаташувчи кемасидаги АҚШ қирувчи самолётлари Ироқ ҳудуди устида разведка мақсадида патрул қилишни бошлади, дея хабар берди Fox News.
Қайд этишларича, Ироқ устида разведка парвозларини амалга ошириш тўғрисидаги қарор «Ироққа хавфсизлик соҳасида кўмак бериш» дастури доирасида амалга оширилган.
«Кун»нинг хабар беришича, ушбу дастур АҚШ президенти Барак Обама томонидан тасдиқланган.
Ушбу қарор зарур вақтда АҚШ қатъий қарорлар қабул қилиб, Ироққа ёрдам бериши мумкинлигини билдириш мақсадида қабул қилинган.
Изоҳ (0)