Буюк Британиянинг Ахборот разведка хизмати мамлакатдаги интернет фойдаланувчиларининг шахсий Facebook, Google, ва Twitter’даги профилларини назорат қилаётганини тан олди, дея хабар беради The Telegraph.
Хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш бюросининг бош директори Чарлз Фарр судда — Google ва YouTube’даги қидирув натижаларини кўриш, Twitter ва Facebook’даги статусларни ўқиш қонунга хилоф эмаслиги, бундай ҳаракат «ташқи коммуникация» классификациясига кирувчи қонун билан мустаҳкамланганлигини таъкидлади.
Ташқи коммуникация, алоқа алмашинуви вақтида Британия ороллари иштирок этиши ва этмаслигидан қатъий назар, Британия оролларидан ташқарида жўнатилган маълумотлардир.
Google ва бошқа интернет хизматларнинг маълумот базалари асосан АҚШ ва Европада жойлашган. Бу дегани, Буюк Британия интернет фойдаланувчиси томонидан бажарилган қидирувда бошқа мамлакатларда жойлашган серверлар иштирок этиши мумкин.
«Маълумотларни чет эл махфий разведка агентликлари, айниқса АҚШ агентликлари билан алмашиш, террорчилик ҳаракатлари ва жиддий жиноятларни бевосита олдини олишга ёрдам берди», — дея таъкидлади Чарлз Фарр.
Изоҳ (0)