Буюк Британиянинг Истбурн шаҳрида теннис бўйича Aegon International халқаро турнири давом этмоқда. Кеча ушбу турнирнинг яккалик баҳсларида ўзбекистонлик Денис Истомин қозоғистонлик Михаил Кукушкинни уч сет (7:6, 6:7, 6:3) натижасига кўра мағлубиятга учратган эди, деб ёзади «Olamsport».
Кеча, 16 июнь куни тунда Денис жуфтликлар мусобақасида ҳам кортга чиқди. Аммо Истомин қозоғистонлик шериги Андрей Голубев билан бирга Леандр Паес (Ҳиндистон) ва Айсам ул-Ҳақ Курейши (Покистон) дуэтига икки сетда ҳам бир хил — 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин мазкур халқаро турнирда икки бор (2009 ва 2012) чорак финалга ва 2010 йили бўлиб ўтган мусобақада ярим финалга қадар етиб борган.
Изоҳ (0)