Германия канцлери Ангела Меркель ЖЧ–2014 биринчи туридан ўрин олган Германия ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашувга ташриф буюрди, деб хабар беради «Olamsport».
Учрашув якунига етгач, Меркель футболчиларни ғалаба билан табриклаш ва муваффақиятни улар билан нишонлаш мақсадида терма жамоа кийиниш хонасига кирди. Лукас Подолски ўзининг Twitter ва Instagram'даги саҳифаларига Ангела Меркель билан тушган селфиларни жойлаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Германия ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда немислар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)