Футбол бўйича Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду чап тиззасидаги оғриқлар сабаб жамоа машғулотларини муддатидан аввал якунлади, дея хабар беради «Кун» Goal.com маълумотига таяниб.
29 ёшли футболчи оғриқ безовта қилаётган мушагига ёпиштирилган музли халта билан машғулотни тарк этган. Жароҳатнинг қанчалик жиддий эканлиги тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
Аввалроқ, португалиялик футболчи тизза ости пайларининг яллиғланишидан тикланиб, 8 июнда машғулотларга қайтган эди.
Агар Роналду жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги ойдинлашса, Португалия миллий терма жамоаси FIFA қоидаларига биноан уни 15 июнга қадар бошқа футболчига алмаштириши мумкин.
ЖЧ—2014 гуруҳ босқичида Португалия терма жамоаси Германия (16 июнь), АҚШ (23 июнь) ва Гана (26 июнь)га қарши ўйнайди.
Изоҳ (0)