Ўзбек эстрадаси вакили Рухшона ўз мухлислари учун янги тарона тайёрлади. Бу гал Рухшона янги ижод намунасига ўзгача ёндошиб, жиддий мавзуга мурожаат этишга қарор қилди, деб ёзади Popcorn.uz.
«Ҳаёт» номини олган тарона келаси ҳафтада, яъни 10 июнь соат 18:20 да «Ўзбегим таронаси» радиоси орқали тақдим этилади.
Хабарда қайд этилишича, хонанда Рухшона яна бир қатор янги қўшиқлар ва видеоклиплар тайёрлашга киришган.
Изоҳ (0)