Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Россия Биринчи каналидаги «Точь-в-точь» («Худди ўзгинаси») шоусининг 13-турида француз қўшиқчиси ва актрисаси Милен Фармер қиёфасида саҳнага чиқди. Бу ҳақда 12news.uz хабар берди.
«Точь-в-точь»нинг навбатдаги босқичида Севара Милен Фармернинг «Дéсенчантéе» деб номланган таронасини ижро этди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари Леонид Ярмолник, Михаил Боярский, Любовь Казарновская ва Геннадий Хазанов Севаранинг чиқишига аъло баҳо қўйди. Кейинроқ, бетараф ҳакам Тамара Гвердсители Севара ижросини беш баллга лойиқ, деб топди ва у жами максимал 25 балл тўплади.
Эслатиб ўтамиз, Севара Назархон мазкур шоунинг биринчи раундида 23 очко билан бешинчи ўринни, иккинчи босқичида 21 очко билан тўққизинчи ўринни, учинчи турида 25 балл тўплаб, тўртинчи ўринни эгаллаган эди. Тўртинчи раундда Севара Дмитрий Колдун ва Ирина Дубцова билан бир хил — 24 балл, бешинчи босқичда 23 балл, олтинчи ва еттинчи турларда 24 баллдан, шунингдек, махсус саккизинчи турда 25 балл, тўққизинчи раундда 22 балл, 10-босқичда 25 балл, 11-турда 21 балл, 12-раундда эса максимал 25 балл тўплаган эди.
Изоҳ (0)