«Манчестер Юнайтед» жамоаси хўжайини Малкольм Глейзер 85 ёшида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Америкалик бизнесмен 2003 йилдан клубга маблағ жойлаштиришни бошлаган эди. 2005 йил эса «МЮ» акцияларининг назорат пакетини сотиб олган.
Унинг хўжайинлиги остида «МЮ» беш марта Англия чемпиони, уч марта Англия лигаси Кубоги соҳиби ҳамда беш марта мамлакат Кубогига эгалик қилган. Бир марта Чемпионлар лигаси ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Изоҳ (0)