Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Россия Биринчи каналидаги «Точь-в-точь» («Худди ўзгинаси») шоусининг 12-турида «Ялла» гуруҳи солисти, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров қиёфасида саҳнага чиқди.

Фаррух Зокиров «қиёфадоши» билан. Фото: Facebook / Первый канал

Фаррух Зокиров «қиёфадоши» билан. Фото: Facebook / Первый канал

«Точь-в-точь»нинг навбатдаги махсус босқичида Севара Фаррух Зокировнинг «Учқудуқ» деб номланган таронасини ижро этди. Қўшиқнинг сўнгги нақаротида Фаррух Зокировнинг ўзи ҳам саҳнага чиқиб, Севара билан биргаликда таронани куйлади.

Фаррух Зокиров қиёфасидаги Севара Назархон. Фото: Facebook / Первый канал

Фаррух Зокиров қиёфасидаги Севара Назархон. Фото: Facebook / Первый канал

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари Леонид Ярмолник, Михаил Боярский, Любовь Казарновская ва Геннадий Хазанов Севаранинг чиқишига аъло баҳо қўйди. Кейинроқ, бетараф ҳакам Дмитрий Дюжев Севара ижросини беш баллга лойиқ, деб топди ва у жами максимал 25 балл тўплади.

Эслатиб ўтамиз, Севара Назархон мазкур шоунинг биринчи раундида 23 очко билан бешинчи ўринни, иккинчи босқичида 21 очко билан тўққизинчи ўринни, учинчи турида 25 балл тўплаб, тўртинчи ўринни эгаллаган эди. Тўртинчи раундда Севара Дмитрий Колдун ва Ирина Дубцова билан бир хил — 24 балл, бешинчи босқичда 23 балл, олтинчи ва еттинчи турларда 24 баллдан, шунингдек, махсус саккизинчи турда 25 балл, тўққизинчи раундда 22 балл, 10-босқичда 25 балл, 11-турда эса 21 балл тўплаган эди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди