Google’га қарашли YouTube компанияси Twitch видеоўйинлар трансляцияси сервисини харид қилиш учун 1 миллиард доллар сарфлайди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
Олди-сотди шартномаси тузилди, деб ёзади Variety журнали. У АҚШ адлия вазирлиги томонидан тасдиқланса, келишилган маблағ нақд тўланади.
Twitch сервиси орқали ўйинларни ўйнаш жараёнини тўғрида-тўғри трансляция қилиш мумкин. Унинг аудиторияси 45 миллион кишини ташкил этади. Дастур Sony Playstation 4 ва Xbox One қурилмаларига ўрнатилган.
Изоҳ (0)