Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтказилаётган анъанавий халқаро турнирнинг иккинчи даврасида Австралия вакили Маринко Матошевични мағлуб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Икки соату 11 дақиқа давом этган учрашув 6:7 (6), 6:3, 7:5 ҳисобида Денис Истоминнинг фойдасига ҳал бўлди.
Энди ўзбекистонлик теннисчи ярим финал йўлланмаси учун Мартин Клижан (Словакия) билан куч синашади. Словакиялик теннисчи нимчорак финалда россиялик Михаил Южний устидан 6:7 (5), 6:2, 7:6 (2) ҳисобида зафар қучди.
Изоҳ (0)