Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Марҳум Голливуд актёри Пол Уокернинг укалари еттинчи «Форсаж» фильмини суратга олиш ишларининг якунловчи қисмида қатнашади. Улар акаси суратга тушиб улгурмаган эпизодларда унинг ролини бажаради. Бу ҳақда фильмнинг Facebook’даги расмий саҳифасида маълум қилишди.

Ака-укалар Калеб, Коди ва Пол. Фото: tribune.com.пк

Ака-укалар Калеб, Коди ва Пол. Фото: tribune.com.пк

«Биз съёмкани янгиладик. Полнинг укалари Калеб ва Коди Уокер «Форсаж» оиласини тўлдирди. Уларнинг фильмдаги иштироки худди Пол орамизда юргандек таассурот уйғотмоқда», — дейилади хабарда.

Актёрнинг ҳалокатидан сўнг фильм яратувчилари сюжетни тезкорлик билан ўзгартиргани ва Пол Уокернинг персонажи — Браян O’Коннорни «ўлдирмоқчи» бўлгани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлган эди. Бироқ режиссёрлар у шунчаки франшизадан кетишини маълум қилди.

Еттинчи «Форсаж»ни 2015 йил апрелида тақдим этиш режалаштирилган.

Америкалик актёр Пол Уокер Лос-Анжелесда содир бўлган автоҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмди.

Маълум бўлишича, воқеа актёрнинг хайрия автошоуси чоғида рўй берган. Унда Пол Уокер ва автосалон хўжайини Рожер Родус янги Porsche Carrera GT’ни «синовдан ўтказаётган эди», дейилади хабарда.

Ичида йўловчи ўриндиғидан жой олган Пол Уокер ва ҳайдовчилик вазифасини бажараётган Рожер Родус бўлган Porsche кўча чироғи устунига катта тезликда келиб урилган ва ёниб кетган. Натижада уларнинг ҳар иккаласи ҳалок бўлган. Автомобиль ҳам, қурбонлар ҳам «тиклаб бўлмайдиган аҳволда эди», дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар