Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қизилқумда баҳорги саксовул экиш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди «Дўстлик байроғи» газетаси.

Фото: wилдфронтиэр.ру

Фото: wилдфронтиэр.ру

 Навоий вилояти ўрмон хўжалиги бош мудири М. Эшмўминовнинг таъкидлашича, май бошигача саксовуллар майдони 5,5 минг гектарга кенгаяди.

Саксовул кўчатлари Айдаркўл, Конимех ва Томди туманлари ўрмон хўжаликларида етиштирилган.

Айни пайтда Қизилқумдаги саксовул дарахтлари умумий майдони 30 минг гектардан ортиқни ташкил қилади.

Таъкидлаш жоиз, саксовул экиш билан чўл қумлари мустаҳкамланади, чўл яйловларидаги ўсимликлар сақланади. Бундан ташқари, қари саксовул дарахтлари маҳаллий аҳоли учун энг яхши ўтин вазифасини бажаради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар