Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013-йил 25 июнда қабул қилинган «2013—2018-йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 95 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ташкил этилади. У ерда 565 нафар ходим ишлаши кўзда тутилган. Бу ҳақда «Култура.уз» нашри хабар берди.
Жорий йилда 13 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари таъмирдан чиқарилади ҳамда битта янги бино қурилади.
Бундан ташқари, 2011—2015-йилларда вилоятда маданият ва истироҳат боғларининг биттаси жорий таъмир, яна бири тўлиқ таъмирдан чиқарилади, 7 таси қайта қурилиб, яна 8 та янги боғ яратилади.
Изоҳ (0)