Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Велоспорт бўйича халқаро мусобақалар ғолиби ва бир неча бор Ўзбекистон чемпиони Владимир Тўйчиев Халқаро Гонконг Кубогида жамоавий велотрек пойгасида очколар (элит тоифа) бўйича учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда велоспорт федерацияси матбуот хизмати маълумотлари асосида «Gazeta.uz» хабар берди.

Владимир Тўйчиэв. Фото: www.zimbio.com

Владимир Тўйчиэв. Фото: www.zimbio.com

10—12 январь кунлари бўлиб ўтган турнирда велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Владимир Тўйчиев, Дмитрий Лозовой, Тимур Гумеров, Алла Безуглова ва Екатерина Кнебелева иштирок этди.

Халқаро велосипедчилар уюшмаси (УCИ) таснифи бўйича Гонконг Кубоги Cласс 1 категориясига мувофиқ келади. Бу эса спортчиларга юқори балларни қўлга киритиш ва миллий терма жамоада ҳамда шахсий рейтингини ошириш имконини беради.

Мусобақада 10 дан ортиқ жамоалар иштирок этди. Ўзбекистон спортчилари скретч, омниум ва очколар бўйича гуруҳ пойгаларида баҳс олиб борди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда