Daryo

“Душманга унутилмас сабоқ берамиз” — Эрон расмийси

Эрон ТИВ вакили АҚШнинг бир томондан музокара ҳақида гапириб, иккинчи томондан ҳужумларни давом эттиришини қоралади.

1 дақиқа ўқиш11 562 кўришлар0 изоҳ12

Эрон ҳарбийлари душманга “унутилмас дарс” беради. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоийнинг 13 март кунги баёнотига таяниб Anadolu хабар берди.

Вазирлик мулозими АҚШ тутаётган йўлни кескин танқид қилиб, Вашингтоннинг бир томондан ўт очишни тўхтатиш ва мулоқот ҳақида гапириб, иккинчи томондан ҳужумларни давом эттираётганини қабул қилиб бўлмас ҳолат деб атади.

“Биз душманнинг гоҳ-гоҳида ўт очишни тўхтатиш ва мулоқот ҳақида гапириб, кейин яна ушбу жиноятларни такрорлаши ҳамда урушни давом эттиришини қабул қила олмаймиз”, деди у.

Бақоийнинг сўзларига кўра, Эрон армияси рақибга муносиб зарба бериш борасида “ўта қатъий” позицияда турибди. Ташқи ишлар вазирлиги вакили, шунингдек, ҳозирда мамлакатдаги барча давлат тузилмалари фақат мудофаага эътибор қаратганини алоҳида қайд этди:

“Ҳаммамиз — ҳам миллий, ҳам ҳарбий даражада — Эрон халқини ҳар томонлама ҳимоя қилишга диққатимизни қаратганмиз”, дея қўшимча қилди мулозим.

Бундан олдинроқ Эронинг янги олий раҳнамоси Можтаба Хоманаий халққа илк мурожаат билан чиқиб, душманга қарши кураш давом эттирилишини айтганди. У ўз баёнотида қўшни Яқин Шарқ давлатларини АҚШ базаларини ёпишга чақириб, акс ҳолда уларга ҳужум давом этишини таъкидлади.

Айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгаши 11 март куни Эроннинг Форс кўрфази мамлакатлари ва Иорданияга уюштирган ҳужумларини қораловчи ҳамда Теҳрондан ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини қабул қилди.

АҚШ ва Исроил кучлари 28 февраль куни Эронга қарши уруш бошлади. Оқибатда Эроннинг 37 йиллик собиқ олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Бунга жавобан Теҳрон Исроил ва минтақадаги араб давлатларида жойлашган Америка базаларига зарба бериб келмоқда. 

Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ливанлик гуруҳ “Ҳизбуллоҳ” ҳам Исроилга қарши зарба бериб, Ливанни ҳам уруш домига тортди. Гуруҳ сўнгги марта Эрон билан ҳамкорликда Исроилга 150 дан ортиқ ракета учирди. 

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар