Daryo

Эрон АҚШ ва Исроил университетларини нишонга олиш билан таҳдид қилди

Огоҳлантириш Эроннинг иккита университети ҳаво ҳужумларига учраши ортидан янгради. Қатар ва БААда АҚШ университетларининг филиаллари мавжуд.

1 дақиқа ўқиш4 732 кўришлар0 изоҳ8

Эрон минтақадаги АҚШ ва Исроил университетларини нишонга олиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Огоҳлантириш Эроннинг иккита университети ҳаво ҳужумларига учраши ортидан янгради. Теҳрон бунга жавобан АҚШ ҳамда Исроил университетлари кампусларига ҳужумлар билан таҳдид қилди.

Эрон агар 30 март куни тушгача АҚШ портлашларни расман қораламаса, унинг минтақадаги университетлари нишонга олиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган, деб ёзган Фарс агентлиги.

Огоҳлантиришда университетларининг барча ходимлари, профессор-ўқитувчилари, талабаларига ҳамда уларнинг атрофидаги ҳудудлар аҳолисига кампуслардан бир километр узоқроқда бўлиш тавсия қилинган.

АҚШнинг Яқин Шарқдаги университетлари кампусининг аксариятида дарслар уруш сабабли онлайн ўтилмоқда. Минтақада фаолият юритаётган АҚШ университетлари қаторига қуйидагилар:

  • Georgetown University,
  • New York University,
  • Carnegie Mellon University,
  • Northwestern University,
  • Virginia Commonwealth University,
  • Texas A&M University,
  • Weill Cornell Medical College киради.

Бу кампусларда таҳсил олаётган талабаларининг аксарияти Яқин Шарқ мамлакатларидан, университет филиалларининг аксарияти Қатар ва БААда жойлашган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар