Daryo

“Исроил билан тил бириктирганлар жавобгарликка тортилади”: Эрон ва БАА ташқи ишлар вазирлари тортишди

Аббос Ароқчи “Эронга қарши урушда бевосита иштирок этган” БААни қоралаб, на АҚШ базалари, на Исроил билан иттифоқчилик унинг хавфсизлигини таъминлай олишидан огоҳлантирди.

1 дақиқа ўқиш13 290 кўришлар0 изоҳ14

Эрон ва БАА ташқи ишлар вазирлари 14 май куни Нью Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС йиғилишида тортишди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълумотларга кўра, Эрон Бирлашган Араб Амирликларини урушга бевосита қўшилганликда айблаган. Апрель ойида Амирликлар Эронга яширинча зарбалар бергани, жумладан, Лаван оролидаги нефтьни қайта ишлаш заводи ҳужумга учрагани маълум бўлганди. Бундан ташқари, Исроил бош вазири идораси уруш даврида Биньямин Нетаньяху БААга боргани ва президент Шайх Муҳаммад бин Зоид билан учрашганини маълум қилган. Амирликлар расман бу маълумотни рад этган, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи эса бунга кескин муносабат билдирган.

“Исроил билан тил бириктириб, парокандалик уруғини сочаётганлар жавобгарликка тортилади”, деган у.

“Бирлик мақсадида БРИКС йиғилишидаги баёнотимда БААни тилга олмадим. Ҳақиқат шундаки, БАА мамлакатимга қарши тажовузда бевосита иштирок этди. Ҳужумлар бошланганида, улар ҳатто буни қоралаб ҳам баёнот бермади”, деди Арақчи БАА вакилининг сўзларига жавобан.

Амирликлар вакили йиғилишда айнан нима дегани маълум эмас. Таъкидланишича, Арақчи АҚШ базалари ҳам, Исроил билан иттифоқчилик ҳам БАА хавфсизлигини таъминлай олмаслигини айтиб, Амирликларни Эронга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирган.

“Биз ёнма-ён тинч-тотув яшашимиз керак, бу эса икки давлат ўртасида тинч муносабатларни ва ўзаро тушунишни талаб қилади”, деган у.

Маълумотларга кўра, Эронга қарши уруши давомида Саудия Арабистони ҳам махфий ҳаво зарбалари йўллаган. Бу ҳақда вазиятдан хабардор икки ғарблик ва икки эронлик мулозим маълум қилди. Ушбу ҳужумлар Саудия Арабистонининг Эрон ҳудудига тўғридан тўғри берган илк ҳарбий зарбалари сифатида баҳоланмоқда.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар