Daryo

Исроилнинг Ливанга ҳужумида 31 киши ҳалок бўлди

Яҳудий армияси “Ҳизбуллоҳ” назоратидаги ҳудудларда ҳужумларни кучайтиришга ва гуруҳга “оғир товон” тўлатишга ваъда берди.

1 дақиқа ўқиш3 192 кўришлар0 изоҳ1

Исроилнинг 2 март куни Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди, 149 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Аsharq Аl-Аwsat хабар берди.

Исроилнинг Ливанга зарбаларига “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг ҳужумлари туртки бўлди. Хусусан, 2 мартга ўтар кечаси гуруҳ Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлдирилганига қасос сифатида Исроилга ракеталар учирди.

“Ҳизбуллоҳ” Эрон режими номидан ҳаракат қилиб, Исроил тинч аҳолисига қарата ўт очмоқда ва Ливаннинг ўзида вайронагарчиликлар келтириб чиқармоқда. Исроил мудофаа армияси кучлари “Арслон наъраси” операцияси доирасида бундай сценарийга тайёргарлик кўрган ва барча йўналишларда ҳаракат қилишга тайёр, дейилади Исроил армияси бош штаби баёнотида.

Исроил ҳарбийлари Байрутнинг жанубий чеккаси ва Ливан жанубига бир неча зарбалар берган. Улар “Ҳизбуллоҳ” назоратидаги ҳудудларда ҳужумларни кучайтириш ва гуруҳга “оғир товон” тўлатишга ваъда берди.

Ливан бош вазири Наваф Салом мамлакат жанубидан снарядлар учирилишини “масъулиятсизлик” ва Ливан хавфсизлигига таҳдид солувчи “шубҳали ҳаракат” деб атади.

Исроил ва Ливан 2024 йилда АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди, бу томонлар ўртасида бир йилдан ортиқ давом этган жангларни якунлади. Мазкур ҳужумлар оқибатида “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлди.

Теҳроннинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиларидан бири ҳисобланган шиа мусулмон гуруҳи, яъни “Ҳизбуллоҳ” 28 февраль куни Эрон билан бирдамлигини билдирди. Бироқ можарога бевосита аралашиш-аралашмаслиги ҳақида аниқ баёнот бермаган эди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар