Daryo

Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” Исроилга 150 дан ортиқ ракета учирди (видео)

Исроил кучлари бунга жавобан Байрутни ўққа тутди. Ҳужумларда “Ҳизбуллоҳ”нинг 10 та штаб-квартираси йўқ қилингани таъкидланмоқда.

1 дақиқа ўқиш17 174 кўришлар0 изоҳ15

Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” Исроилнинг шимоли ҳамда марказидаги шаҳарларни 150 дан ортиқ ракета билан ўққа тутди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Исроил армияси 11 март кунги ракета ҳужумлари қайтарилганини маълум қилди. Ҳужумлар тахминан соат 20:00 атрофида бошланган. Исроилнинг шимолий ва марказий ҳудудларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар янграган. Ҳайфа шаҳрида ҳам дронлар учирилгани ҳақида огоҳлантирувчи сиреналар эшитилган. Ҳужум оқибатида камида икки киши жароҳатланган.

“Операция Исроил ҳудудидаги 50 дан ортиқ нишонларга, жумладан, Исроилнинг Ҳайфа, Тель Авив ва Бершеба шаҳарларидаги ҳарбий базаларига қаратилган”, дейилади “Ҳизбуллоҳ” баёнотида.

Шунингдек, Ливан билан чегарадан беш километр масофадаги аҳоли пунктлари ҳам ўққа тутилган. “Ҳизбуллоҳ” бу ҳудудлар аҳолиси эвакуация қилиниши кераклигини таъкидлади.

Исроил “Ҳизбуллоҳ” ҳужумига жавобан Байрутга зарба берди

“Ҳизбуллоҳ”нинг Исроилга қилган ракета ҳужуми Исроил ва Эрон ўртасидаги уруш бошланганидан бери энг йириги бўлди. Ушбу можарода Ливан гуруҳи Теҳронни қўллаб-қувватламоқда.

Ҳужумдан кўп ўтмай, Исроил Байрутдаги объектларга, хусусан, “Ҳизбуллоҳ”нинг таянчи ҳисобланган Даҳия туманига авиазарбалар берди. Исроил бу ҳужумларда гуруҳнинг 10 та штаб-квартираси ва ракета учириш қурилмалари йўқ қилинганини таъкидлади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар