Daryo

Янгиланган статистика: Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар?

Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,7 млн кишини ташкил этмоқда

1 дақиқа ўқиш25 604 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2 фоизга кўпайгани маълум қилинди. 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,7 млн кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.

Шундан:

  • Аёллар сони – 18 714,9 минг киши
  • Эркаклар сони – 18 982,9 минг киши
  • Шаҳар жойларда – 19 216,4 минг киши
  • Қишлоқ жойларда – 18 481,4 минг киши.

Ўзбекистонда 2025 йилда неча киши вафот этиши мумкинлиги прогноз қилинган эди. Ўзбекистонда ўлимлар сони 2025 йилда 223,9 минг кишини ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 74,3 ёшни ташкил этади. Мамлакатда ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпи қон айланиш тизими касалликлари сабаб юз бермоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар