Daryo

Ўзбекистонликлар неча ёшда оила қурмоқда?

Никоҳдан ўтган эркак ва аёллар ёши ўртасида сезиларли фарқ кузатилган.

1 дақиқа ўқиш5 346 кўришлар0 изоҳ3

Ўзбекистонда эркаклар ўртача 25 ёшдан, аёллар 21 ёшдан ўтиб оила қурмоқда. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берди.

Эркаклар никоҳ ёшидаги ўзгаришлар

Қўмита йиллар кесимида аҳолининг ўртача никоҳ ёшини таҳлил қилиб чиқди. Хусусан, 2025-йилда биринчи марта оила қурган эркаклар ўртача ёши 25,6 ёшни, аёлларники 21,4 ёшни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич аввалги йилларда турлича бўлган. Масалан, 2024-йилда оила қурган эракаларнинг ўртача ёши 26,2 ёшга тенг эди. 2020-йилда бу кўрсаткич 26,4 ёшни ташкил этган. Қолган йиллар кесимида эркаклар ўртача ёши қуйидагича бўлган:

  • 2000 йил 
    — 2
    4,2 ёш;
  • 2005 йил 
    — 2
    5 ёш;
  • 2010 йил 
    — 2
    5,6 ёш;
  • 2015 йил — 25,9 ёш. 

Аёллар никоҳ ёши пастроқ

Таҳлилга кўра, никоҳлантган аёллар ёши эракаларникига нисбатан пастроқ қайд этилган. Масалан, 2024-йилда илк бор оила қураётган аёллар ўртача ёши 21,8 ёш бўлган. Бу рақамлар ҳар беш йилликлар кесимида қуйидагича акс этган:

  • 2000 йил — 21,4 ёш;
  • 2005 йил — 22,2 ёш;
  • 2010 йил — 22,4 ёш;
  • 2015 йил — 22,5 ёш;
  • 2020 йил — 22,3 ёш;
Никоҳлар қисқармоқда

Охирги йилларда мамлакатда тузилаётган никоҳлар сони камайиб бормоқда. Жумладан, 2025-йилда Ўзбекистонда 267,1 мингта никоҳ қайд этилган. Бу 2024-йилдагидан 4,7 мингтага кам. Қолган йиллардаги рақамлар қуйидагича:

  • 2021-йилда — 305,2 мингта.
  • 2022-йилда — 296,7 мингта; 
  • 2023-йилда — 283,8 мингта;

Аввалроқ Ўзбекистонда 2027-йилдан бошлаб 21 ёшдан кейин илк бор никоҳдан ўтган ёш оилаларга давлат томонидан қўшимча имтиёзлар берилиши хабар қилинганди. Мисол учун, улар Ижтимоий реестрга киритилган тақдирда субсидия, ссуда ва грантларни амалдаги миқдордан 1,5 баравар кўпроқ олиши мумкин.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар