Ўзбекистонда ёш гуруҳи жиҳатдан аҳолининг энг кўп улушини 0-4 ёшлилар ташкил этади. Бу ҳақда Статистика қўмитаси эълон қилган аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига оид ҳисоботда маълумот берилган.
2026 йил 15 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллион 47 минг 321 нафарга етди. Шундан 19,76 миллион нафари эркаклар, яна 19,3 миллион нафари аёллар ҳисобланади.
Қўмита аҳолини ёш гуруҳларига бўлиб чиққанда, 0-4 ёшлилар улуши юқори экани қайд этилди — 4,6 миллион нафар. Кейинги ўринда 5-9 ёшлилар сони 3,85 миллион нафар, 10-14 ёшлилар 3,4 миллион нафарлиги аниқ бўлди.
Мамлакатда яшаётган 15-19 ёшли аҳоли сони 3,15 миллион кишидан ортиқ, 20-24 ёшлилар улуши эса 2,66 миллиондан зиёддир.
25-29 ёшлар оралиғидаги одамлар 2,65 миллион киши бўлса, 30-34 ёшлилар 3,17 миллион нафардан иборат. Қолган ёш гуруҳдагилар сони қуйидагича:
- 35-39 ёш — 3,1 миллион нафар;
- 40-44 ёш — 2,7 миллион нафар;
- 45-49 ёш — 2,24 миллион нафар;
- 50-54 ёш — 1,91 миллион нафар;
- 55-59 ёш — 1,65 миллион нафар;
- 60-64 ёш — 1,5 миллион нафар;
- 65-69 ёш — 1,2 миллион нафар;
- 70-74 ёш — 669 минг нафар;
- 75-79 ёш — 342,5 минг нафар;
- 80-84 ёш — 130,4 минг нафар;
- 85 ёш ва ундан катталар ёш —169 минг нафар.
Аввалроқ Ўзбекистон аҳолиси орасида ўзбек миллатига мансублар сони 34,9 миллион кишини (аҳолининг 89,4 фоизи) ташкил этиши хабар қилинганди.








