Daryo

Маош 3000 евро: ўзбекистонликларга Германияда иш таклиф қилинмоқда

Авиачипта иш берувчи ҳисобидан

1 дақиқа ўқиш49 139 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистонлик автобус ҳайдовчилари учун Германияда юқори маошли иш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди. 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Унга кўра, Миграция агентлиги Германиянинг PersonaFAIRmittlung ташкилоти билан ҳамкорликда автобус ҳайдовчилари учун иш ўринларини таклиф қилади. Ойлик: 3000 евро (солиқлар ушлаб қолингандан сўнг – 2000 евро атрофида). Иш ўринлари: 300 та

Номзодларга талаблар:

  • ёш чегараси: 23-43;
  • BC ҳайдовчилик гувоҳномаси;
  • немис тилидан А2 ёки B1 даража халқаро тил сертификати;
  • судланмаган ва жисмонан соғлом бўлиши.

Имтиёзлар:

  • визани расмийлаштириш;
  • авиачипта;
  • аэропортдан иш жойигача трансфер.

Қайд этилишича, танлаб олинган номзодларга Германияга жўнаб кетиш олдидан (виза жараёни бошланганда 1 ой) SBH Wyest ташкилоти кўмагида “Ватанпарвар” марказида касбий немис тили ўқитилади ва қайта тайёрлов курслари ўтказилади.

Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистонликлар учун Германияга миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Германияда транспорт, муҳандислик соҳаларида ишлаш истагида бўлган фуқаролар ушбу давлат стандартлари асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Транспорт вазирликлари қошидаги касбий таълим муассасаларида германиялик мутахассислар томонидан тил ва касбга ўргатилади.

Бундан аввал 2024 йил август ойида Ўзбекистон фуқаролари Латвияга юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш механиги сифатида ишга таклиф этилганди. 

Хориждан ишга таклифлар:

Литва корхоналари билан 200 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга жойлаштириш тўғрисида келишувга эришилганди. Шунингдек, ўзбекистонликлар Японияга логистика, аэропорт хизмати ва юк ташиш йўналишларида ишга юборилиши айтилганди. 

Ўзбекистонда 2018—2023 йилларда аҳоли даромадининг 16 фоизи мигрантлар улушига тўғри келган. Чет элларда ишлаётган юртдошлар ҳар йили Ўзбекистонга ўн икки-ўн беш миллиард доллар жўнатади. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар