Daryo

Самарқанддаги новвойхонада 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди

Новвойхона эгалари яширин йўл билан табиий газ тармоғига уланган

1 дақиқа ўқиш9 270 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд вилоятида қарийб 1,33 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати. 

Маълум қилинишича, Тойлоқ тумани, “Қўрғонча” МФЙда жойлашган “С.Ш.” оилавий корхонасида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.

Новвойхона эгалари яширин йўл билан табиий газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдаланиб келган. 

Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди ва етказилган зарар 1,329 млрд сўмлиги маълум бўлди.

Далилий ашё ва ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилди.

Газдан ноқонуний фойдаланган новвойхоналар

Аввалроқ Намангандаги новвойхонада 273 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган эди. 

Шунингдек, Жиззахда қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланган. Бундан ташқари, Фарғона вилоятида 5 та новвойхона томонидан 771 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.

Шу билан бирга, Урганч туманида 2 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.

Бундан ташқари, Самарқанддаги новвойхонада 621 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар