Daryo

Самарқанддаги новвойхонада 660 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди

1 дақиқа ўқиш15 069 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида фуқаро Х.К. “Меҳржон” МФЙда жойлашган новвойхонасида ерости ўтувчи табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати

Натижада новвойхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 660 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Газдан ноқонуний фойдаланган новвойхоналар

Аввалроқ Намангандаги новвойхонада 273 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган эди. 

Шунингдек, Жиззахда қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланган. Бундан ташқари, Фарғона вилоятида 5 та новвойхона томонидан 771 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.

Шу билан бирга, Урганч туманида 2 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.

Бундан ташқари, Самарқанддаги новвойхонада 621 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар