Daryo

Самарқанддаги новвойхонада 621 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган

1 дақиқа ўқиш4 136 кўришлар0 изоҳ0

“Энергия ресурслари талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда”, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги “Ю.М.А” МЧЖ раҳбари М.Ю. новвойхонани газ тармоғига ноқонуний равишда улаган. Натижада жами 621,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. 

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Газдан ноқонуний фойдаланган новвойхоналар

Аввалроқ Намангандаги новвойхонада 273 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган эди. 

Шунингдек, Жиззахда қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланган. Бундан ташқари, Фарғона вилоятида 5 та новвойхона томонидан 771 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.

Шу билан бирга, Урганч туманида 2 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар