Daryo

Тошкентда автобус ва иккита енгил машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланди

1 дақиқа ўқиш9 582 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бободеҳқон кўчасида 8 декабрь куни ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ҳайдовчилар — 2002 йилда туғилган Т.Р. бошқарувидаги Tracker, 1965 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Matiz ва 1966 йилда туғилган Х.Ш. бошқарувидаги Yutong автобуси ўзаро тўқнашган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Ҳодиса оқибатида Tracker ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси шифохонага олиб кетилган. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда содир бўлаётган ЙТҲлар

5 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида 1,5 соат ичида ЙТҲлар содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 6 декабрь куни Юнусобод ва Яшнобод туманларида ЙТҲлар содир бўлганди.

3 ноябрь тунда пойтахтнинг учта туманида ЙТҲ содир бўлди. Сергелида Spark ва Matiz тўқнашди, Юнусободда Lacetti йўл четидаги бетон устунга бориб урилди, Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ва BMW тўқнашди. 

11 ноябрь куни Миробод туманидаги “Санъат музейи” қаршисида Lacetti Кинг Лонг автобуси орқасига бориб урилди. 16 ноябрда Яккасарой тумани Malibu йўл четидаги темир устунга урилди ва ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳат олди.

17 ноябрь куни Юнусобод туманида Toyota, Malibu-2 ва Cobalt автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 24 ноябрь куни Мирзо Улуғбек туманида Spark ва Epica тўқнашиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Мирзо Улуғбек туманида 28 ноябрь куни соат 16:10 ларда 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар