Daryo

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳаво ҳарорати 13 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

8 декабрь куни эса республиканинг баъзи жойларида қор ёғади

1 дақиқа ўқиш147 580 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон ҳудудига 8—11 декабрь кунлари совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуққача пасаяди. Шунингдек, шимолда кечалари 8-13 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даража совуқ бўлади. 

8 декабрь куни эса республиканинг баъзи жойларида қор ёғади. Шу куни айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Аввалроқ 6—7 декабрь кунлари қуруқ об-ҳаво сақланиб туриши, фақат республика шимолида шанба куни баъзи жойларда бир оз қор ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар