Daryo

Ўзбекистонда 8 декабрь куни 7 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Айрим жойларда қор ёғади, туман тушиши эҳтимоли бор

2 дақиқа ўқиш55 048 кўришлар0 изоҳ0

“Ўзгидромет” 8 декабрь, якшанба куни Ўзбекистон ҳудудларида об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди. 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, бир оз қор ёғиши мумкин.. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. 

  • Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар