“Ўзгидромет” 22-24 январь учун прогнозни эълон қилди. Унга кўра, пайшанба ва жума кунлари ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади ҳамда 22 январда, 23 январь куни кечаси ва эрталаб республика бўйича асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи қисмларида қор кучли ёғиши кутилмоқда.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 метр/секундгача бўлиши мумкин.
Ушбу саналарда ҳарорат кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража совуқ -2 даража илиққача, шунингдек, шимолда кечалари 12-15 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди.
Январь ойи учун прогнозларда, иккинчи ўн кунликда ҳарорат пасайиб бориши. Учинчи ўн кунликда республика шимолида кечаси 15-20 даражагача совуқ бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.








