Daryo

Самарқанд вилоятидаги қабристонларнинг бирида ёнғин чиқди

Ёнғин оқибатида қабристоннинг тахминан 1 гектар майдонида хас-хашак ёниб кетган

1 дақиқа ўқиш36 724 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида жойлашган қабристонда ёнғин чиқди, деб хабар беради вилояти ФВБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 16 май куни соат 12:39 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри «Оқолтин» МФЙда жойлашган «Халқ» қабристонида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғинга соат 12:45 да етиб борилган ва соат 13:20 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида қабристоннинг тахминан 1 гектар майдонида хас-хашак ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда икки қаватли савдо мажмуасида ёнғин чиққани, Сирдарёда масжид ҳовлисида ёнғин юзага келгани, Бухородаги қурилиш моллари цехида ёнғин содир бўлгани, Тошкентдаги озиқ-овқат дўконларининг бирида ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар