Daryo

Термиз шаҳридаги мактабларнинг бирида ёнғин чиқди (видео)

Ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган

1 дақиқа ўқиш73 638 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Xabar.uz”

17 май куни соат 10:00 ларда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган 6-умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Xabar.uz»

Маълум қилинишича, ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 10:05 да етиб борган. Соат 10:15 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:40 да тўлиқ бартараф этилган.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Ёнғин натижасида бино 2-қаватининг тахминан 120 квадрат метр майдони ички ва том қисми ёниб зарарланган.

«Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентдаги Ботаника боғи ҳудудида ёнғин келиб чиққани, Юнусободда қиздирилган ёғ сабаб 4-қаватдаги уй ёниб кетгани, Хоразмдаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар