Daryo

Қизил ловиядан аччиққина шўрва тайёрлаймиз

Қизил пиёз ва кўкатлар билан безаб дастурхонга тортинг

1 дақиқа ўқиш24 096 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Russian Food

Мазали ва тўйимли таом рецептини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: Russian Food
Керакли маҳсулотлар:
  • Бульон — 750 г;
  • Ловия;
  • Пиёз — 1 дона;
  • Ширин булғори қалампири — 2 дона;
  • Саримсоқ пиёз — 2 дона;
  • Томат соуси — 1 ош қошиқ;
  • Ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
  • Қизил мурч — 1 чой қошиқ;
  • Лавр япроғи — 1 дона;
  • Кўкатлар;
  • Туз, мурч.
Тайёрланиш жараёни:
  • Мол гўштидан бульон тайёрлаб олинг.
  • Сабзавотларни арчинг ва майда кубик шаклда тўғранг.
  • Саримсоқ пиёзни майдалаб, ловияни қайнатиб олинг.
  • Қизиган ёғга пиёз, булғори қалампири солиб қовуринг.
  • Саримсоқ пиёз, томат пастаси ҳамда қолган зираворларни қўшиб аралаштиринг.
  • Сабзавотлар устига бульон, кейин ловия солиб аралаштиринг.
  • Туз ва мурч сепинг.
  • Шўрванинг ярмини блендерда аралаштиринг.
  • Қозондаги шўрвага қайтиб солинг.
  • Қизил пиёз ва кўкатлар билан безаб дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар