Daryo

Гўштхўрлар учун махсус: Қишки совуқ учун айни муддао бўлган 3 хил таом

Гўштли таомларни сабзавот ва турли соуслар билан қўшиб истеъмол қилишингиз мумкин

3 дақиқа ўқиш83 318 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Elle

Қишда совуқ қотмаслик, касал бўлмаслик учун тўйимли таом истеъмол қилиш керак. Гўштли таомлар эса бу борада айни муддао.

Уч хил гўшт солиб тайёрланадиган котлет

Фото: Elle
Керакли маҳсулотлар:
  • Мол гўшти қиймаси — 200 гр;
  • Қўй гўшти қиймаси — 200 гр;
  • Товуқ гўшти қиймаси — 200 гр;
  • Оқ нон — 50 гр;
  • Сут — 150 гр;
  • Қовурилган пиёз — 150 гр;
  • Қаймоқ — 100 гр;
  • Туз, мурч;
  • Сариёғ — 100 гр.
Тайёрланиш жараёни:
  • нонни сутга солиб ивитиб қўйинг;
  • гўштга пиёз қўшиб, гўшт майдалагичдан чиқаринг;
  • сариёғ, қаймоқ, туз ва мурч қўшинг, яхшилаб аралаштириб 1 соатга музлатгичга қўйинг;
  • котлет шаклига келтиринг ва товада қовуриб олинг.
Дания ошхонаси рецептига биноан тайёрланадиган гўштли қуймоқ
Фото: Elle
Керакли маҳсулотлар:
  • Пишлоқ (пармезан) — 15 гр;
  • Сариёғ — 7 гр;
  • Болоньезе соуси тайёрлаш учун;
  • Мол гўшти — 500 гр;
  • Сабзи — 100 гр;
  • Қизил булғори қалампири — 200 гр;
  • Пиёз — 200 гр;
  • Кўкатлар;
  • Томат пастаси — 50 гр;
  • Товуқ бульони — 600 ггр;
  • Туз, шакар, мурч ва ёнғоқ;
Харисса соуси учун:
  • Эзилган помидор — 500 гр;
  • Пиёз — 150 гр;
  • Саримсоқ пиёз — 40 гр;
  • Ўсимлик ёғи;
  • Зира, туз, мурч ва шакар.
Тайёрланиш жараёни:
  • ишни харисса соусини тайёрлашдан бошланг;
  • блендерда эзилган помидорга саримсоқ ва пиёз қўшинг;
  • томат пастаси ва зираворлар қўшиб яхшилаб аралаштиринг;
  • болоньезе соуси учун сабзавотларни қовуриб олинг, қийма қўшиб қовуришда давом этинг;
  • томат пастаси қўшинг ва товуқ бульонининг бир қисмини қўшинг;
  • қолган бульонга зираворлар қўшинг ва бир соат димланг;
  • аралашмани харисса соусига қўшинг;
  • хамирини тайёрлаш учун 100 грамм унга 170 мл сут, 3 та тухум, туз ва шакар қўшинг;
  • аралашмани товага солинг, 220 даража қизиган печга товани қўйиб, 18-20 дақиқа давомида пишириб олинг;
  • хамирни идишга солинг, устига соус солинг ва устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг.
Болоньезе ва пармижано қўшиб тайёрланадиган тальятелле
Фото: Elle
Керакли маҳсулотлар:
  • Тальятелле пастаси (бошқа макарондан ҳам фойдаланса бўлади) — 100 гр;
  • Болоньезе соуси — 150 гр;
  • Сариёғ — 20 гр;
  • Ўсимлик ёғи — 10 гр;
  • Пишлоқ (пармезан) 10 гр;
  • Туз, мурч;
  • Товуқ бульони — 150 мл;
  • Кўкатлар — 11 гр;
  • Сабзи — 6 гр;
  • Саримсоқ пиёз — 1 гр;
  • Лавр япроғи — 0,1 гр;
  • Ўсимлик ёғи — 15 гр;
  • Томат пастаси — 27 гр;
  • Сув — 100 мл;
  • Мурч.
Тайёрланиш жараёни:
  • соус тайёрлаш учун гўштни майдалагичдан чиқаринг;
  • сабзи ва кўкат қўшинг;
  • сабзавотли аралашмани ўсимлик ёғига солиб қовуринг;
  • томат пастаси қўшиб аралаштиринг;
  • сув, мурч, туз ва зираворлар қўшинг;
  • 1, 5 соат давомида паст оловда пишириб олинг;
  • тальятелле пастасини тузли сувда пишириб олинг;
  • болоньезе соусига бульон қўшиб товада пишириб олинг;
  • тайёр бўлган соусга пишган пастани қўшинг;
  • сариёғ, қирғичдан чиқарилган пишлоқ, туз ва мурч қўшинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар