Daryo

Печда пишириш шарт эмас: Печеньедан шоколадли торт тайёрлаб кўринг

Қаймоқли крем истидан ёнғоқ сепиб, тортни безатинг

1 дақиқа ўқиш75 876 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Domashniy Ochag”

Ушбу мазали ширинликни тайёрлаш учун печдан фойдаланиш шарт эмас.

Фото: «Домашний Очаг»
Керакли маҳсулотлар:
  • Печенье — 800 гр
  • Ёнғоқ — 100 гр
  • Шакар — 200 гр
  • Какао кукуни — 60 гр
  • Сув — 240 мл
  • Сариёғ— 150 гр
  • Ванилин 1 чой қошиқ
  • Қаймоқ — 120 мл
  • Шоколад — 120 гр
Тайёрланиш жараёни:
  • Печеньени бўлакларга бўлиб идишга солинг;
  • Майдаланган ёнғоқни 4-5 дақиқа давомида ёғсиз товада қовуриб олинг, печеньега қўшиб аралаштиринг;
  • Бошқа бир идишга шакар, какао қўшиб аралаштиринг, сариёғ қўшинг;
  • Какаоли аралашмани оловга қўйиб, 7-8 дақиқа қайнатинг (мунтазам аралаштириб туринг);
  • Оловдан олинг, ванилин қўшиб 10 дақиқа совишини кутинг;
  • Шоколадли аралашмани ёнғоқли печеньега қўшиб, аралаштиринг;
  • Махсус идишни қандолат қоғози билан қопланг;
  • Аралашмани солинг ва қошиқ билан текислаб чиқинг;
  • Устини плёнка билан ёпинг ва 50-60 дақиқага музлатгичга қўйинг;
  • Қаймоқни майдаланган шоколад билан аралаштиринг;
  • Аралашмани торт устига суртинг ва ёнғоқ сепинг, яна 3-4 соатга музлатгичга қўйинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар