Daryo

Тил гўшти қўшиб оливье тайёрлаб кўринг

Тайёр салатни 1-2 соат музлаткичга қўйинг

1 дақиқа ўқиш21 848 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Мазали салат дастурхонингизга кўрк бериши, мазаси эса оғзингизда қолиши аниқ.

Фото: Lifehacker
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
  • Тил гўшти – 400 гр
  • Сабзи — 2 дона
  • Картошка — 4 дона
  • Тухум — 4 дона
  • Тузланган бодринг — 2-3 дона
  • Барра бодринг — 1-2 дона
  • Кўк пиёз
  • Консерваланган яшил нўхат
  • Туз, мурч
  • Майонез
Тайёрланиш жараёни:
  • Тилни 1-2 соат давомида пишириб олинг.
  • Сабзи, картошка ва тухумни ҳам пиширинг.
  • Тилни, картошка, тухум ва сабзини бир хил катталикда тўғраб олинг.
  • Кўк пиёзни ҳам майдаланг.
  • Тўғралган маҳсулотларни бир идишга солинг, консерваланган нўхат қўшинг.
  • Туз ва мурч сепинг ҳамда майонез қўшиб аралаштиринг.
  • Тайёр салатни 1-2 соат музлаткичга қўйинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар