Америка разведка идоралари Алексей Навальнийнинг ўлимида Россия раҳбариятининг алоқадорлиги ҳақида далиллар топа олмади. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таянган ҳолда баёнот берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси, Миллий разведка директори идораси ва Давлат департаментининг разведка бўлими Россия президенти Владимир Путин “Навальнийни ўлдиришга буйруқ бермаган” деган хулосага келган. Нашрнинг қайд этишича, Қўшма Штатлар тегишли маълумотларни Европа разведка идораларига етказган.
Олдинроқ Путин сайловолди штабида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга Навальнийни “Ғарб давлатларида қамоқда ўтирган баъзи одамларга” алмаштириш таклиф қилинганини айтганди.
Путин мазкур таклифга шу заҳоти рози бўлганини маълум қилган. Путин илгари сурган ягона шарт Навальний Россияга қайтмаслиги керак эди. Шу билан бирга, президент матбуот котиби Дмитрий Песков бу ишда Навальний кимга алмаштирилиши мумкинлигига аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)