Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик эркак зинадан йиқилиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош консулхона хабар берди.
Унга кўра, жорий ойнинг ўрталарида Истанбул шаҳрининг Султанбейли туманида вақтинча яшаётган ва иш фаолиятида бўлган Ўзбекистон фуқароси, 1971 йил 14 майда Самарқанд вилоятида туғилган Рустамов Қаҳрамон Азамович иш жойида зинадан йиқилиб ҳушини йўқотган ва воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирги вақтда фуқаронинг жасади касалхона морг бўлимида бўлиб, яқин қариндошлари ёки танишлари зудлик билан Бош консуллик телефон рақамлари: (212)3232037; (212)3232036 ёкиhttps://t.me/konsul_7_24 га мурожаат қилиши сўралди.
Изоҳ (0)