Тошкент шаҳрида гул кўчатларини харид қилиш ва экишга 7 миллиард 920 миллион сўм маблағ ажратилади. Пойтахт ҳокими бу борадаги тегишли қарорни қабул қилди.
Қайд этилишича, ушбу маблағ шаҳар маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқарма ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларига ажратилади.
Маблағлар қуйидагича тақсимланади:
- Бектемир туманига 50 миллион сўм;
- Миробод туманига 350 миллион сўм;
- Мирзо Улуғбек туманига 415 миллион сўм;
- Сергели туманига 70 миллион сўм;
- Олмазор туманига 400 миллион сўм;
- Шайхонтоҳур туманига 240 миллион сўм;
- Яшнобод туманига 150 миллион сўм;
- Чилонзор туманига 435 миллион сўм;
- Учтепа туманига 110 миллион сўм;
- Юнусобод туманига 100 миллион сўм;
- Яккасарой туманига 300 миллион сўм;
- Янгиҳаёт туманига 100 миллион сўм.
Ирригация хўжалиги ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармасига 3,2 миллиард сўм, Марказий майдонларни ободонлаштириш ихтисослаштирилган бошқармасига 1,5 миллиард сўм ва Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасига 500 миллион сўм йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябрь ойида Шавкат Умурзоқов қарори билан “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви” ва “Бувижонлар мактаби” каби ойлик тадбирларни ўтказиш ва “бир пиёла чой” ташкил қилиш учун бюджетдан 10 миллиард сўм маблағ ажратилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)