Ижтимоий тармоқларда Сирдарё тумани “Зиёкор” маҳалласида 3 киши ўлдирилиб, ёқиб юборилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов “Дарё”га маълумот берди.
Маълум қилинишича, 27 апрель куни соат 02:55 ларда Сирдарё туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғиндан кейин уч нафар шахс қотиллик аломатлари билан топилган.
Жиноятни фош этиш мақсадида прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралари натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (ўта шафқатсизлик билан икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)