Бугун, 27 апрель куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида қор ёғди.
Аввалроқ, иқлимшунос Қозоғистон ва Қамчиқ довонида ёғаётган қор ҳавони пастроқ сезиш ҳодисасини келтириб чиқаришини айтган эди.
Қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари ҳамда Қамчиқ довонида ҳам қор ёғди.
Антициклоннинг кириб келиши ҳавонинг тўйинишини ва ёғаётган ёғингарчиликни кристалл кўринишга олиб келади, бу қор дегани.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида — денгиз сатҳидан 2 километр юқорида 0 даражага яқин ҳарорат кузатилмоқда. Қозоғистоннинг марказий ҳудудларида эса ҳарорат 0 даражадан паст ва қор бор, — деди Эркин Абдулаҳатов.
“Ўзгидромет” бундай ҳаво Ўзбекистон ҳудудига қандай таъсир қилиши, совуқ уриш прогнозлари ҳақида маълумот бермади. Деҳқон ва боғбонларга хавф борми, агар бўлса улар буни камайтириш билан боғлиқ ҳимоя чораларини кўриши ҳақида ҳозирча тушунтириш йўқ.
Изоҳ (0)