Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги ярим финалида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 29 апрель, душанба куни Индонезияга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар дарвоза томон хавфли ҳужумларни уюштирди.
61-дақиқага келиб, Индонезияликлар ҳисобни очди. Бироқ гол ҳакам томонидан бекор қилинди. Голли узатмани амалга оширган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани аниқланди. 68-дақиқада Ҳусайн Норчаев дарвозани ишғол қилди.
84-дақиқада Индонезия футболчиси Ramadaни қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
86-дақиқада Рифаи ўз дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа Ўзбекистон 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, Тимур Кападзе жамоаси Париж Олимпиадасига йўлланмани ҳам нақд қилди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси финалда Япония—Ироқ жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.
U-23 Осиё Кубоги
Ярим финал
29 апрель, душанба
Ўзбекистон U-23 – Индонезия U-23 2:0
Голлар: 1:0 — 68 Норчаев, 2:0 — 86 Рифаи.
Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 3. Зафармурод Абдираҳматов, 4. Абдуқодир Ҳусанов, 7. Ҳожимат Эркинов (10. Жасурбек Жалолиддинов, 46), 9. Улуғбек Ҳошимов (19. Ҳусайн Норчаев, 46), 14. Аббосбек Файзуллаев (6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 90), 15. Умарали Раҳмоналиев, 16. Асадбек Раҳимжонов (5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 66), 18. Алибек Давронов, 22. Алишер Одилов (20. Русланбек Жиянов, 71), 23. Абдурауф Бўриев.
Индонезия U-23: 12. Прамата Арнан, 3. Муҳаммад Ферарри, 5. Ризки Ридҳо Рамадaни, 6. Ивар Женнер, 7. Марселино Фердинан, 8. Витан Сулейман, 9. Рамадaн Сананта, 10. Жастин Хабнер, 14. Муҳаммад Фажар Фатхур, 21. Эрнандо Ари Суратайри, 23. Натан Тжоэ.
Изоҳ (0)