• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Мигрантлар пул юбормаса, Ўзбекистонда камбағаллик кескин ошади — Жаҳон банки

    Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги миграция масалалари бўйича янги тадқиқотни тақдим этди.

    Фото: “Дарё”

    Таҳлил қилинишича, бугун 100 миллион нафар мигрант Европа ва Марказий Осиёда яшайди. Бу дунёдаги жами мигрантларнинг учдан бир қисмига тенг.

    “2023 йил ҳолатига кўра, тожикистонлик ва қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг 80 фоиздан ортиғи Россияга йўл олган. Ўзбекистонлик муҳожирлар оқими кўпроқ диверсификацияланган: 57 фоизи Россияда, 15 фоизи Қозоғистонда ва 10 фоизи Украинада ишлайди”, дейилади тадқиқотда.

    Марказий Осиёда меҳнат миграцияси миллионлаб фуқаролар учун асосий даромад манбаларидан бири бўлиб қолмоқда. 2024 йил ҳолатига кўра, меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 45 фоизини ташкил этди. Бу нисбий маънода дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир. Қирғизистонда пул ўтказмаларининг ЯИМдаги улуши 24 фоизга, Ўзбекистонда эса 14 фоизга етган.

    “Қирғизистонда пул ўтказмалари оладиган уй хўжаликлари орасида камбағаллик даражаси 10 фоиздан кам, уларсиз эса 50 фоиздан ошган бўларди. Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонга пул ўтказмалари бўлмаганда мамлакатдаги камбағаллик даражаси 9,6 фоиздан 16,8 фоизга ошиши мумкин”, дея таҳлил қилинган тадқиқотда.

    Жаҳон банки экспертлари Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги миграция тенденциялари ва уларнинг давлат сиёсатига таъсирини атрофлича таҳлил қилган. Бунда оқилона бошқарув йўлга қўйилса, миграция икки минтақадаги ижтимоий-демографик номутаносибликларни бартараф этишда муҳим восита бўлиб хизмат қилиши мумкин.

    “Бироқ, унинг иқтисодий салоҳиятидан ҳали тўлиқ фойдаланилмаяпти”, дейилади ҳисоботда.

    Ҳисоботда миграция бўйича давлат сиёсатида қўллаш зарур бўлган қатор муҳим чоралар таҳлил қилинган.

    Аввалроқ 2024 йилда Ўзбекистонга хорижий давлатлардаги меҳнат муҳожирлари 14,8 миллиард доллар пул юборгани хабар қилинганди. Бу 2023 йилдагидан 3,4 миллиард долларга кўп. Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан (11,5 миллиард доллар) келиб тушган. Шу билан бирга, Қозоғистондан 795 миллион доллар, АҚШдан 577 миллион доллар, Жанубий Кореядан 534 миллион доллар, Туркиядан 405 миллион доллар, Буюк Британиядан 135 миллион доллар ўтказилган.

    Жаҳон банки прогнозига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йили 5,8 фоиз, 2026 йили эса 5,9 фоиз ўсади. 2024 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етган.

     

    10 март, 21:40   Изоҳ (0)   12430
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар ажратади

    04.10.2024, 15:12

    Жаҳон банки Ўзбекистонга 3,5 млн доллар ажратади

    24.12.2024, 13:15

    Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йили Қозоғистон ва Қирғизистонга қараганда тезроқ, Тожикистонникидан секинроқ ўсади

    22 январ, 22:05

    Ойлик минг доллар: ўзбекистонликлар Словакияга ишга таклиф этилмоқда

    10 март, 21:00

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради

    10 март, 20:09

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати рекорд даражада ошди

    10 март, 19:59
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турк актрисаси Фаҳрия Эвжен янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    Лайфстайл | 13 июн, 17:36

    BYD Tesla’дан ўзиш учун ўзининг энг арзон моделини тақдим этди

    Дунё | 13 июн, 17:25

    “Вилоятдан келган таксичилар Тошкентда киракашлик қила олади” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 13 июн, 17:09

    “Тухум барак” географик кўрсаткич сифатида патентланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:51

    Ўзбекистонда келаси ҳафта 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.